Афғонистон пойтахтида портлаш содир бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Афғонистоннинг Hama Press агентлигига таяниб.
Камида икки киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Кобулда қўлбола портловчи ускуна ишга тушган. Воқеа тафсилотлари келтирилмаяпти.
Теракт учун жавобгарликни ҳозирча ҳудудда фаолият юритувчи гуруҳлардан ҳеч бири зиммасига олгани йўқ.
Изоҳ (0)