Россиянинг Новосибирск шаҳридан Санкт-Петербургга йўл олган самолёт бортида йўловчи оламдан ўтди. Бу ҳақда фавқулодда хизматлардаги манба маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Globus авиакомпанияси ҳаво кемаси командири 30 ёшли йўловчи аёлнинг саломатлиги кескин ёмонлашганини билдирди. Шундан сўнг Пермда мажбурий қўниш ҳақида қарор қабул қилинди. Аэродромда самолётни шифокорлар кутаётганди. Бироқ аёл қўнишдан олдин вафот этди», — дея таъкидлади манба.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчи саратон касаллигидан азият чеккан.
Изоҳ (0)