«Толибон» ҳаракати жангарилари шимоли-шарқдаги йирик шаҳар — Қундузга қуролли ҳужум бошлади, деб ёзади «РБК».
Қундуз полицияси бош офиси вакили маълум қилишича, террорчилар 3 октябрь куни ярим тундан буён тўрт томондан ҳужум бошлаб, ҳудудида жанглар бораётган шаҳарнинг ичига кирди.
Reuters мухбири шаҳарда АК-47 винтовкаси, қурол-яроғ ва гранатомётлар билан қуролланган беш нафар толибни кўрган.
Қундузга ҳужум толиблар Афғонистоннинг турли туманларида, шу жумладан, стратегик муҳим жанубий провинция — Гильмендда ўз операцияларини ишга туширган вақтда содир бўлди.
Изоҳ (0)