Шимолий Каролина штатининг (АҚШ) Гринсборо шаҳрида жойлашган аграр ва техника университетида 2 октябрь, якшанба куни рўй берган отишмада икки талаба ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Полициячилар ўқ овозлари ҳақидаги хабарлар туфайли университетга етиб келиб, бу ерда икки талаба — йигит ва қиз оғир жароҳатланганига гувоҳ бўлди. Улар касалхонага етказилди, бироқ шифокорлар уларнинг ҳаётини сақлаб қололмади.
Ҳодиса сабаблари ҳақида ҳозирча маълум қилинмади. Отишма бўйича текширув олиб борилаётгани тўғрисида ҳам билдирилмаган.