Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистон иқлим бўйича Париж битимини расман ратификация қилди, бу ушбу ҳужжатни қарийб амалга тадқиқ қилиш имкониятини беради, деб ёзади «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Ҳиндистон ҳужжатни айнан 2 октябрь, ҳинд миллий озодлик ҳаракати етакчиси Маҳатма Гандининг туғилган кунида ратификация қилиши ҳақида аввалроқ мамлакат бош вазири Нарендра Моди маълум қилган эди.

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ҳиндистонни битимга қўшилгани билан табриклади. Унинг сўзларига кўра, ҳужжат кучга кириши учун уни бутун дунё бўйлаб атмосферага ажралиб чиқадиган иссиқхона газларининг 4 фоиз улуши тўғри келадиган мамлакатлар ратификация қилиши қолди, холос.

Ҳиндистонни ҳисобга олганда, битимга 62 та мамлакат қўшилди, улар сайёрадаги зарарли ажралмаларнинг 52 фоизи учун жавобгардир.

Иқлим бўйича Париж келишуви 2015 йилнинг охирида Франция пойтахтида глобал иқлим ўзгариши муаммоларига бағишлаб ўтказилган БМТ анжумани якунларига кўра қабул қилинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Иқтисодиёт
Шайхонтоҳурда энг юқори: Тошкентда уйларнинг ижара нархлари кетма-кет иккинчи ой пасайди
Маҳаллий
Ўзбекистонда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагоглар рўйхати кенгайтирилди