Мўғулистоннинг Гоби чўлида улкан динозавр изи топилди. Изнинг узунлиги — 106 сантиметр, кенглиги — 77 сантиметр, деб хабар беради National Geographic.
Кашфиётни Япониянинг Окаяма университети олимлари амалга оширди. Тадқиқотлар 2016 йил августида 70–90 миллион йил муқаддам вужудга келган геологик қатламда олиб борилди. Палеонтология профессори Синобу Исигаки улкан топилма билан бирга суратга тушиб, унинг ҳажмларини намойиш этиб берди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу из титанозавр номли ўтхўр зауроподнинг чап оёғига тегишлидир. Айни пайтда олимлар ушбу ҳудудда динозавр скелетини қидирмоқда.
Топилма олимларга жониворларнинг оёқлари тузилиши, шунингдек, юриши ҳақида маълумот беради.
Изоҳ (0)