Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 24-тур беллашувларига тўлиқ якун ясалди. Аввалроқ икки пешқадам — «Локомотив» ва «Бунёдкор» очко йўқотган бўлса, Қаршининг «Насаф» клуби йирик ғалабаси эвазига «Бунёдкор» билан тенглашиб олганди.
1 октябрь куни бўлиб ўтган ўйинлардан кейин «Андижон» клуби сўнгги ўринга тушиб кетди. Ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилган андижонлик футболчилар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Олий Лигада қолиш учун кураш олиб бораётганлардан «Қўқон—1912» ўз майдонида 1 очко ишлаган бўлса, «Обод» Фарғонанинг «Нефтчи» клубини мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Иккинчи давра стартидан кейин 8 та ўйинда майдонга тушган «Олмалиқ», шуларнинг бирортасида ҳам ғолиб чиқа олмади. Игорь Шквирин жамоаси бу сафар ўз майдонида «Сўғдиёна»га имкониятни бой берди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 24-тур беллашувлари 1 октябрь, шанба
Изоҳ (0)