ОПЕКга аъзо мамлакатлар нефть қазиб олишни қисқартиришни режалаштираётган вақтда, Россия ўзининг қазиб олиш ҳажмини амалдаги даражада сақлаб қолиш ниятида. Бу ҳақда Россия энергетика вазири Александр Новак маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Барчаси компанияларнинг режалари ва макроиқтисодиётга боғлиқ. Бироқ биз қазиб олиш ҳажмини эришилган даражада сақлаб қолишни мўлжаллаяпмиз, бу олдинроқ ҳам муҳокама этилган. Жазоирдаги келишувлар ОПЕК давлатларининг охирги бир неча йил мобайнида илк бор бир тўхтамга келиши ва бозор учун ижобий сигнал», — дея таъкидлади вазир.
Маълумот учун, Жазоирда 28 сентябрь куни ОПЕКга аъзо давлатлар нефть қазиб олиш учун суткасига 32,5—33 миллион баррель атрофида квота ўрнатиш ҳақида келишиб олди. Бу ОПЕК давлатлари август ойида қазиб олган 33,24 миллион баррель хом ашёга нисбатан кам.
Изоҳ (0)