Сомали пойтахти Могадишода бомба портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 7 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг билдиришича, портлаш шаҳар жанубида, бозор яқинидаги ресторон атрофида содир этилган. Бу ресторанга одатда хавфсизлик кучлари ҳарбий хизматчилари келиши айтилмоқда.
Бу Могадишода сентябрь ойи бошидан бери амалга оширилган тўртинчи портлашдир. Қўпорувчилик ҳаракати учун жавобгарликни «Аш-Шабоб» террорчи гуруҳи зиммасига олди.
Изоҳ (0)