Ванкуверда яшайдиган россиялик Валерий Шершнёв Amazon интернет-дўконида 80 мингдан ортиқ аккаунт очиб, сохта китоблар сотган ва камида 3 миллион доллар ишлаб топган, деб ёзади TJournal.
Улар алгоритмлар ёрдамида автоматик тарзда яратилган шахс сифатида ўсиш ва касбий маҳоратни ошириш бўйича қисқа китоблардир. Улар орасида, хусусан «Қандай қилиб ишни кейинга қолдирмаслик», «Ижтимоий тармоқларда аккаунт юритиш сирлари» ва бошқа мавзулар бор.
Нашрлар рейтинги ботлар ва буюртмали тақризлар ёрдамида сунъий равишда оширилган.
Ҳозирда Шершнёвнинг аккаунтлари ўчирилган. Amazon вакили ҳозирча бундай китобларга қарши курашишнинг самарали усули йўқлигини тан олди. Нашр россиялик қалбаки китоблар сотуви учун жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигига аниқлик киритмади.
Изоҳ (0)