Актёрлар Шароф Шарапов ва Гули Шарапова (Гулчеҳра Эшонқулова) айни вақтда Самарқанд шаҳрида одатда тўйдан олдин ўтказиладиган фотосессияни уюштирди, дея хабар бермоқда «Даракчи.uz».
«Гули ва Шарофнинг ўзи бу ҳақда очиқ гапирмаётган бўлса ҳам уларнинг ижтимоий тармоқларга жойлаётган суратларига қараб шундай хулосага келиш мумкин», — дейилади «Даракчи.uz» хабарида.
Маълумот учун, Шароф Шарапов ва Гулчеҳра Эшонқулова 2015 йилнинг 30 майида расман никоҳдан ўтган. Оилавий жуфтлик 2016 йилнинг 6 июлида ўғил фарзандли бўлган эди.
«Даракчи.uz»нинг қайд этишича, ўзбек санъаткорлари орасида фарзандли бўлганидан сўнг тўй қилиш ҳолати биринчи бор юз кузатилаётгани йўқ — Шоҳрух рэпер ҳам ўғил фарзандли бўлганидан сўнг фарзандининг онасига тўй қилиб, уйланган эди.
Изоҳ (0)