Ўзбекистон ўсмирлар футбол терма жамоаси билан Осиё Чемпионатининг чорак финалида мағлуб бўлган мутахассис Темур Олимхўжаев Ироққа қарши мағлубият билан якунига етган ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди, деб ёзди «Championat.asia».
«Жамоам жуда ёмон ўйнади. Ҳеч бир режамиз амалга ошмади. Ўйин муҳим бўлгани учун шогирдларим асабийлашди. Бу эса тактик ҳаракатларга йўл бермади», — деб мағлубият сабабини тушунтирди Олимхўжаев.
Мураббий биргина гол ўзбекистонлик футболчиларни «синдирган»ини тан олди: «Тезкор гол ҳаммасини ўзгартириб юборди. Шошилиб ўйнаганимиз учун ҳам ҳужум қила олмадик. Тезкор гол бизни ‘синдирди’».
Сўзи якунида ўзбекистонлик мутахассис келажакда қандай ишлаш кераклиги борасида фикр берди: «Келажакда руҳият борасида иш олиб боришимиз керак. Гуруҳ босқичида ўртача ўйнаб, очко олгандик. Бутун турнир фонида олиб қараганда эса ўзимизнинг энг кучли ўйинимизни кўрсата олмадик».
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Ироқдан мағлуб бўлиб, кетма-кет иккинчи бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасидан четда қолди.
Изоҳ (0)