АҚШ Дайр аз-Заврда амалга оширилган ҳужум хатолигини тан олиб, Россия орқали Сурия томонига ўз узрини етказди. Бу ҳақда РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Вести в субботу с Сергеем Брилёвим» дастурига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
«Уларнинг (АҚШнинг) ўзи бу мавзуга тўхталди. Бу хатолигини айтди ва биз орқали сурияликларга узрини етказди», — деди у.
Лавровнинг айтишича, АҚШ вакиллари шахсан Сурия президенти Башар Асаддан ҳам кечирим сўради.
Изоҳ (0)