Руминияда 24 сентябрь, шанба куни 6,1 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Марказга кўра, ерости силкинишлари эпицентри Руминия пойтахти Бухарестдан 145 километр шимолда, ўчоғи 100 километр чуқурликда жойлашган.
Руминия Ер физикаси институти вакилларининг аниқлик киритишича, зилзила Карпат тоғларида жойлашган мамлакатнинг сейсмик жиҳатдан энг хатарли, йилига 3—4 магнитудали ўнлаб силкинишлар қайд этиладиган Вранча уездида содир бўлган.
Изоҳ (0)