АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари (ҲҲК)нинг Айдахо штатидаги Mountain Home базасида ўқув парвози олдидан F-35А қирувчи самолёти ёниб кетди. Бу ҳақда, ҲҲК матбуот котиби Марк Графф маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Ҳодиса 23 сентябрь, жума куни тушки пайт, самолётнинг дум қисмидаги двигатель ишга туширилганида рўй берди. Ҳаво кемаси Аризонада жойлашган 61-қирувчи самолётлар эскадрилясига таркибида бўлган.
Маълумот учун, F-35 тарихдаги энг қиммат ҳарбий самолёт сифатида ном чиқарган, унинг нархи 135 миллион долларгача бориши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)