Сурия бўйича Америка-Россия Қўшма ижроия маркази (ҚИМ)ни ташкил қилиш тўхтатилди. Бу ҳақда Ироқ ва Сурияда аксилтеррорчилик операцияларида иштирок этаётган АҚШ қўшинлари гуруҳининг расмий вакили, ҳарбий-ҳаво кучлари полковниги Жон Дорриан маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг сўзларига кўра, ҚИМни яратишни тўхтатиб қўйиш таклиф этилди, аммо АҚШ Ҳодисалар олдини олиш бўйича ҳамжиҳатлик ҳақидаги меморандумга мувофиқ, Сурия осмонидаги парвозлар хавфсизлигини Россия билан мувофиқлаштиришда давом этмоқда.
«ҚИМни яратиш шартларидан бири ўт очишни тўхтатиш режимига етти кун давомида риоя қилиниши бўлиши керак эди. Бу шарт амалга ошмади, ва мен биламанки, ҳозир дипломатлар ушбу ташаббусни қайта бошлашга интилмоқда», — дея аниқлик киритди полковник.
Аввалроқ террорчиларга нисбатан зарбаларни мувофиқлаштирувчи Россия-Америка ижроия маркази яқин кунлар ичида Женевада ишга тушиши хабар берилган эди. «Эришилган келишувларга кўра (9 сентябрдаги), марказ битимга эришилганидан бошлаб етти кун ичида ишга тушиши керак. Яъни, яқин кунларда Женевада, бизнинг ва америкалик шерикларимиз билан», — деган эди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Геннадий Гатилов.
Изоҳ (0)