Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бельгия қирғоқлар яқинида икки нефть танкерининг тўқнашуви юз берди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Фото: AFP

Фото: AFP

Ҳодиса Шимолий денгиз акваториясида, соҳилдан 30 километр узоқликда рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, бир нефть танкери лангарда турган ва нефть маҳсулотларини ташимаётган бошқа танкерга келиб урилган. 

«Ҳеч ким жабрланмади. Ҳозирча фақат моддий зарар ҳақида гапириш мумкин. Танкерлардан сизиш содир бўлмади, уларнинг чўкиш хавфи ҳам йўқ», — дея таъкидлади Бельгия қутқарув хизмати вакили Режан Гиссен.

Кемаларнинг тўқнашув сабаби маълум эмас. Улардан бири Либерия, яна бири Маршалл ороллари байроғи остида сузган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади