Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясида юз берган кўчки туфайли камида 10 киши ҳалок бўлди, яна икки киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Табиий офат оқибатларини бартараф этиш миллий бошқармаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Табиий офат туфайли яна 30 киши жабрланди. Қутқарувчиларга кўра, минтақада кузатилган шиддатли ёмғирлар ва тошқин 20 сентябрь, сешанба куни кечки пайт рўй берган кўчкига сабаб бўлган.
Ҳодиса жойида жабрланганларни қидириш ва хавфсиз жойларга кўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)