Россия Кипрга оролда ҳарбий база очиш ҳақидаги илтимос билан мурожаат этмаган, айни вақтда, мамлакат Москва сўровларига мувофиқ Россияга айрим хизматларни кўрсатади. Бу ҳақда Кипр президенти Никас Анастасиадис маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Россия ҳукумати томонидан бундай илтимос бўлмаган. Улар мустақиллигимизга ҳурмат билан ёндошади. Биз аниқ мақсадлар учун айрим хизматларни тақдим этамиз ва буни амалга оширишда давом этмоқдамиз», — дея таъкидлади Анастасиадис.
Россия ТИВга кўра, БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессияси доирасидаги тадбирлар давомида Кипр президенти Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиб, икки томонлама муносабатлар, Шарқий Ўртаер денгизи минтақасидаги вазиятни муҳокама этди.
Олдинроқ ОАВда Россия ИШИДга қарши ўтказаётган операциялари доирасида оролдаги объектлардан фойдаланиш юзасидан Кипр билан музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)