АҚШ президенти Барак Обама БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессияси очилиши доирасида чиқиш қилди. Бу Обаманинг шундай тадбирдаги Америка етакчиси сифатида сўнгги нутқидир, дея хабар беради «РБК».
Ўзи раҳбарлик қилган маъмурият фаолияти якунларини таҳлил этар экан, Обама биринчи галда сўнгги йилларда ташқи сиёсатда эришилган муваффақиятларга тўхталиб ўтди. Хусусан, Куба ва Мьянма билан муносабатларнинг яхшиланиши, Эрон билан ядро келишувига эришилганини шундай ютуқлар қаторига киритди.
Обамага кўра, АҚШ ўзга давлатлар ишига аралашмаслиги, мамлакатнинг ўзида бошқалар ўрнак оладиган ўзгаришларни шакллантириб бориши лозим. Россия эса бу борада бошқача ёндашувни қўлламоқда.
«Империялар даври аллақачон ўтиб кетган бугунги дунёда Россия ўзининг шон-шуҳратини зўравонлик йўли билан тиклашга ҳаракат қилаётганини кўриб турибмиз. Айрим йирик давлатлар халқаро ҳуқуқни бузишни ўзига эп кўраётгани дунё дипломатияси мукаммал эмаслиги аломатларидан биридир», — дея таъкидлади АҚШ президенти.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)