Бельгия қирғоқлар яқинида икки нефть танкерининг тўқнашуви юз берди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Ҳодиса Шимолий денгиз акваториясида, соҳилдан 30 километр узоқликда рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, бир нефть танкери лангарда турган ва нефть маҳсулотларини ташимаётган бошқа танкерга келиб урилган.
«Ҳеч ким жабрланмади. Ҳозирча фақат моддий зарар ҳақида гапириш мумкин. Танкерлардан сизиш содир бўлмади, уларнинг чўкиш хавфи ҳам йўқ», — дея таъкидлади Бельгия қутқарув хизмати вакили Режан Гиссен.
Кемаларнинг тўқнашув сабаби маълум эмас. Улардан бири Либерия, яна бири Маршалл ороллари байроғи остида сузган.
Изоҳ (0)