Туркияда 28 мингга яқин ўқитувчи ишдан бўшатилди, яна 9 465 нафарининг фаолияти тўхтатилди. Уларнинг барчаси террорчилар билан алоқада гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Туркия бош вазири ўринбосари Нуриддин Жаникли маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Нуриддин Чаниклининг сўзларига кўра, фаолияти тўхтатилган ўқитувчиларнинг ишлари тергов қилинмоқда. Бош вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, аввалроқ ишдан бўшатилган 455 ўқитувчи ишига қайта тикланган.
Шу йилнинг июль ойида Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг Таълим вазирлигининг 6 500 ходими ўз лавозимидан озод этилган эди. Шунингдек, Туркия олий таълим кенгаши барча университетлардаги 1 577 деканни ишдан кетишга чақирган.
Қайд этиш жоиз, ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг туркиялик барча олимларга мамлакатни тарк этиш тақиқланди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)