Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон 19 сентябрь, душанба куни дам олиш кунлари Нью-Йорк ва Нью-Жерсида кузатилган кетма-кет портлашлар юзасидан баёнот берди, деб ёзади «ТАСС».
У «ушбу хавф реал» эканлигини, аммо АҚШнинг уни бартараф этишга бўлган қатъияти ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкинлигини таъкидлади. «Америкаликларни қўрқитиб бўлмайди, — деди Клинтон. — Биз ютиб чиқамиз».
Иммиграция масаласида гапирар экан, у мамлакат виза тизимини яхшилаш ва АҚШга кирмоқчи бўлганларни пухталик билан саралаб олиш кераклигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь, шанба куни Нью-Йоркда содир бўлган портлашда камида 29 киши жабрланди. Кейинроқ ҳукумат яқин-атрофдан ишламай қолган портловчи қурилмани топди. Нью-Жерсида эса портлаган бомбадан ташқари, яна бир нечта портловчи қурилмаларни аниқлашди, у ерда ҳодиса натижасида ҳеч ким зарар кўрмади.
Изоҳ (0)