АҚШ давлат котиби Жон Керри Сурияда ярашув сулҳига риоя қилинаётганини, аммо у заиф эканлигини айтди, деб ёзади «ТАСС». У АҚШ ва Россия дипломатик гуруҳлари Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун Женевада учрашув ўтказаётганини қўшимча қилди.
«Таянч ярашувга риоя қилинмоқда, бироқ у заиф, — деди Керри. — Биз ҳозир Женевада руслар билан учрашаётган гуруҳимиздан тўлиқ маълумотлар олишни кутмоқдамиз».
Аввалроқ Керри 18 сентябрь, якшанба куни кечқурунги ҳолатга кўра, Суриядаги эҳтиёжмандларга гуманитар ёрдам етказилиши билан боғлиқ вазиятни ижобий баҳолаган эди.
Изоҳ (0)