Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сингапурлик ошпаз Чань Хун Мэн ўз қайласининг рецептини сотувга қўйди. У икки ой аввал анъанавий маҳаллий «чикен райс» (гуручли товуқ) таоми учун Michelin юлдузини қўлга киритган эди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: EPA

Фото: EPA

Ошпаз ўз ижод маҳсулини 2 миллион Сингапур доллари (1,4 миллион АҚШ доллари)га баҳолади. У тайёрлаган егуликнинг бир порсияси эса бундан икки миллион марта арзон туради.

Чаннинг таъкидлашича, у шунчаки рецепт сирини сотмоқчи эмас, балки Сингапурдан ташқарига ҳам ёйилган емакхоналар тармоғини яратиш ниятида.

У рецепт сирини сотиш бўйича бир неча харидорлар билан музокаралар олиб боргани, бироқ улар муваффақиятсиз якунланганлигини ҳам маълум қилди.

Ҳозирча эса Чань шериклари билан бизнесини Сингапур ҳудудида кенгайтириш билан банд.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди