Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев тиббий кўрикдан ўтиш учун қисқа муддатли таътил олди, дея хабар бермоқда «ТАСС» давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб.
«Президент бугундан бошлаб қисқа муддатли таътилга чиқди, бу пухта тиббий кўрикдан ўтиш зарурияти билан боғлиқ», — деди матбуот хизматидагилар. Унинг ходимлари сўзларига кўра, Атамбаев Бишкекка қайтиб келиб, тахминан 1 октябрь куни ишга тушади. «Давлат раҳбарининг соғлиғи ҳеч қандай хавфни келтириб чиқармайди», — дея таъкидлади матбуот хизматидагилар.
Саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли, Атамбаев Нью-Йоркка ишчи ташрифини бекор қилди, у ерда у БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида умумий мунозараларда қатнашмоқчи эди.
Давлат раҳбари АҚШга парвоз қилаётиб, Истанбулнинг Отатурк номидаги аэропортига қўнганида мазаси қочиб қолди. Аэропортнинг ўзидаёқ у дастлабки кўрикдан ўтказилди ва «юрак билан боғлиқ муаммо симптомлари» аниқланди. Туркиялик шифокорлар Атамбаевга чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишни тавсия қилди.
Изоҳ (0)