Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари авиазарбаси натижасида ИШИДнинг 29 нафар жангариси ўлдирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Khaama Press ахборотига кўра, ИШИДнинг Хаска Мина, Кот ва Ачин туманларидаги марраларига зарбалар берилган. Маҳаллий аҳоли ва хавфсизлик кучлари ходимлари операция чоғида жабрланмагани билдирилмоқда.
Нангарҳор вилоятида ИШИДга қарши ҳарбий амалиётлар икки ой аввал бошланган эди. АҚШ қуролли кучлари ҳам мазкур минтақада аксилтеррор операцияларни амалга оширмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)