Филиппин пойтахти Манилага йўл олган Saudi Arabian Airlines авиакомпанияси учувчиси қўнишдан аввал лайнернинг олиб қочилиши эҳтимоли туфайли шошилинч ёрдам сўради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, учувчи ҳаво кемаси олиб қочилишини англатувчи фавқулодда коддан фойдаланган.
ABS CBN телеканали полициянинг гаровдагиларни озод қилиш бўйича махсус бўлинмаси Манила аэропортига келтирилгани ҳақида хабар берди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)