Ўртача моторга эга бўладиган янги авлод Chevrolet Corvette суперкари иккита уловчи механизмли роботлаштирилган узатиш қутиси билан жиҳозланиши мумкин, деб ёзади Motor.
Car and Driver нашри ўз манбасига таяниб маълум қилишича, навбатдаги Corvette’га янги етти поғонали Tremec трансмиссияси ўрнатилади. Алюминий корпусли узатиш қутиси дақиқасига 9000 тагача айланишни ва 900 Нм гача куч лаҳзасини кўтара олади.
Янги суперкарнинг аввалроқ синовларда кўринган прототиплари айнан шундай трансмиссия билан жиҳозлангани тахмин қилинмоқда.
Янги авлод Chevrolet Corvette 2018 йилда тақдим этилиши, 2019 йилда эса сотувга чиқиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)