• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Ҳайдовчисиз таксида сайр қилиш — бу нима дегани? Uber Питтсбург кўчаларига ўзиюрар машиналарни чиқарди

    Uber такси-сервиси 14 сентябрь куни синов тариқасида ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автомобилларни йўлга чиқарди. Ушбу хизмат ҳозирча фақат АҚШнинг Питтсбург шаҳрида йўлга қўйилган, шунда ҳам шаҳарни тўла қамраб олмаган. Шунга қарамай, бу жаҳоннинг кўплаб йирик корпорациялари изланишлар олиб бораётган ҳайдовчисиз автомобиллар оламидаги муҳим бор воқеадир. Етакчи технологик нашрларнинг мухбирлари Питтсбургдаги ҳайдовчисиз машиналарда сайр қилиб кўрди. Meduza нашри, уларнинг ҳисоботлари асосида, бундай автомобилдаги саёҳат қандай ҳиссиётлар тақдим этиши ҳақида ҳикоя қилди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    TechCrunch нашрининг ёзишича, Питтсбург шаҳри кўчаларига 14 та ҳайдовчисиз Ford Fusion автомобиллари чиқди. Уларнинг бари йўлдаги вазиятни кузатиб борувчи 20 тадан камера, шунингдек, автомобилга атрофдаги барча воқеа-ҳодисаларни «кўриш» имконини берувчи лидар билан таъминланган.

    Ҳайдовчисиз автомобиллардан ҳамма ҳам фойдалана олмайди. Business Insider’нинг ёзишича, Uber’нинг бундай машиналари «энг содиқ мижозларга» берилади, бироқ бундай мижозлар қандай саралаб олинишига аниқлик киритилмаяпти. Мобил дастур орқали таксига буюртма берилганида, мижозга у ҳайдовчисиз автомобилда кетиши маълум қилинади.

    Аслида машиналар унчалик ҳам ҳайдовчисиз эмас. Йўловчилар фақат орқа ўриндиққа ўтириши мумкин, чунки олдинда Uber мутахассислари кетади. Бири — рулдагиси — ҳар эҳтимолга қарши рулни тутиб қолиши керак, иккинчиси — йўловчи ўриндиғидаги эса — машина ўзини қандай тутаётганини кузатиб боради.

    Орқадаги йўловчиларнинг қаршисидаги планшетда сафар ҳақида ахборот, шунингдек, машина «кўраётган» манзара намойиш этиб турилади. Бундан ташқари, бу планшет ёрдамида селфига тушиш мумкин. The Verge журналисти Эндрю Хокинснинг ёзишича, «бу ишончни оширади». «Селфига тушиш имконини берувчи машинадан ким ҳам қўрқарди?!», — дейди у.

    Business Insider журналистининг қайд этишича, умуман олганда бундай таксидаги сафар оддий таксидагидан фарқ қилмайди. Uber ходимининг қўли деярли ҳар доим рулда бўлгани сабаб, у ҳам вақти-вақти билан машина ўзи ҳаракатланаяптими-йўқми, текшириб туришга мажбур бўлган. Айни вақтда, машинанинг ўзи ҳам баъзида ҳайдовчи бошқарувни қўлга олиши лозимлигини билдириб турган (бундай ҳолатларнинг баъзилари оддий, текис йўлларда юз берган). Uber’нинг ҳайдовчисиз таксилари кўприкларда ҳам инсон ёрдамига муҳтож — атрофда бинолар йўқлиги сабаб, машина маконда мўлжал олишга қийналади (GPS бу масалада ҳозирча керакли аниқликни бера олмайди).

    The Verge ходими ҳайдовчисиз автомобиль рулида ўзи сайр қилиб кўрди ва қўлини рулдан олмасликдан тийила олмади. Бироқ машина ҳозирча тўла мустақил ҳаракатлана олмаслигини қатъий билдириб турди. «Машина ўзи қанчалар яхши кетаётганига бир ҳайрон қолган бўлсам, айни вақтда, у тез-тез бошқарувни ҳайдовчига топшириб қўйишидан ҳам шунчалик ҳайратда қолдим», — деб ёзади у.

    Эндрю Хокинс роботни оддий ҳайдовчидан ажратиб турувчи яна бир фарққа дуч келди. Олдиндаги йўлтанламас кескин тўхтаганида, Ford Fusion ҳам тезликни пасайтирган. Шундан сўнг йўлтанламаснинг ҳайдовчиси: «Ёнимдан ўтиб кетаверинглар», дея ишора қилган, бироқ ҳайдовчисиз Uber, турган гапки, бу ишораларни тушунгани йўқ.

    TechCrunch’нинг хулосасига кўра, Uber’нинг бу тажрибаси ҳозирча кўпроқ тадқиқот ишига ўхшайди. Синовда компания ходимлари иштирок этмоқда, йўловчиларнинг ҳайдовчисиз машина ҳаракатларига муносабатини тушуниш учун эса улар видеога олинмоқда.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    16.09.2016, 17:09   Изоҳ (0)   22866
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Volkswagen муҳандиси «дизельгейт» бўйича тил бириктирганлигини тан олди

    13.09.2016, 08:21

    Фото: Москвада шаҳар техникасининг рекорд даражада катта паради бўлиб ўтди

    12.09.2016, 21:05

    Видео: Тошкентда дрифт қилишга уринган Nexia ажратувчи тўсиққа бориб урилди

    10.09.2016, 20:34

    Экспертлар харидор учун идеал автомобиль қанақа эканлигини аниқлади

    09.09.2016, 11:42

    Mazda орқа эшикдаги носозлик туфайли 2,2 млн автомобилни чақириб олади

    09.09.2016, 10:14

    Германияда лишайник ва қуёш батареяларига эга электромобил яратилади

    07.09.2016, 08:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қайта-қайта кўрсангиз ҳам зериктирмайдиган энг яхши корейс сериаллари 

    Кино | 28 июл, 09:36

    “Ливерпуль” катта трансферга тайёрланмоқда

    Спорт | 28 июл, 09:32

    Ғазога атиги 73 та гуманитар ёрдам юк машинаси киритилди (видео)

    Дунё | 28 июл, 09:27

    Бухорода солиқ инспекторига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 28 июл, 08:57

    Грузияда 7 та НАТО давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

    Дунё | 27 июл, 23:45

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.