Экспертлар харидор учун идеал автомобиль қанақа эканлигини аниқлашга уриниб кўрди, деб ёзади «РИА Новости».
Бугунги кунда мустақил олимлар, маркетологлар ва автокомпаниялардаги савдо бўйича мутахассислар қандай автомобиль харидорга ёқишини аниқлашга интилмоқда.
Автоҳаваскорларнинг ўзи эса автомобилнинг янгилик даражаси, нарх сиёсати, шунингдек, ташқи кўриниши ўртасида муайян мувозанатни танлайди.
Масалан, ўрта синфга тегишли автомобиль харидорлари учун машина бозорда аллақачон мавжуд бўлган автомобилларнинг баъзи жиҳатларини ўз ичига олиши ва индивидуал хусусиятларга ҳам эга бўлиши керак.
Топ-сегмент харидорлари эса, аксинча, ишлаб чиқарувчи компания риоя қиладиган ягона стилда яратилган автомобилни идеал деб ҳисоблайди.
Энг пастки нарх даражасидаги машина эса ўз синфидагиларга ўхшамасдан, қимматбаҳо машиналарга тақлидан ясалган бўлиши керак.
Экспертлар сўзларига кўра, ушбу тадқиқот нафақат автомобиллар, балки бошқа маҳсулот гуруҳларига нисбатан ҳам қўлланилган.