Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Google қидирув тизими ҳақида маълумотни олиш мумкин бўлган 120 мамлакатдан 36 тасида энг машҳури экани ҳамда ўзбекистонликлар томонидан Google’да энг кўп қидирилган АПЛ футболчиси бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда «iSport.ua» хабар бермоқда.
34 ёшли швециялик футболчига асосан Россия, Украина, Скандинавия давлатлари, Осиё, шу жумладан, Ўзбекистон ва Яқин Шарқ мамлакатлари кўпроқ қизиққани хабар қилинмоқда. Шунингдек, Златан Францияда ҳам энг кўп қидирилган АПЛ футболчиси бўлиб, ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат терма жамоаси аъзоси, клубдоши Поль Погбани ортда қолдирди.
Дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлган «МЮ»нинг бошқа бир футболчиси Поль Погба 29 мамлакатда энг машҳури бўлди. Улар орасида Австралия, Канада ва Африканинг кўплаб давлатлари бор.
Буюк Британияда Жейми Варди Google’да энг кўп қидирилган АПЛ футболчиси сифатида қайд этилди.
Изоҳ (0)