Ucell компанияси уч йилдирки Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси билан ҳамкорлик юритади. Ушбу давр мобайнида биргаликда кўплаб республика мусобақалари ва бошқа спорт тадбирлари ўтказилиб, паралимпиячилар ажойиб натижаларни намойиш қилдилар. Спортчиларимиз ибрати барчамизни қийинчиликлар олдида таслим бўлмасдан, мақсад сари олға интилишга руҳлантирмоқда.
Паралимпиячиларимиз халқаро мусобақаларда қатнашишлари арафасида Ucell компанияси ижтимоий тармоқларда «Рио ғалабалари сари биргаликда!» шиори остида фототанлов ўтказмоқда. Ушбу танлов орқали Ucell барча хоҳловчиларга мамлакатимиз Паралимпиячилари терма жамоасига ўзларининг самимий тилакларини изҳор этиш учун қулай имкон яратмоқда.
Шунингдек, компания терма жамоамизнинг Риода эришган ғалабалари ва юқори натижалари ҳақидаги энг сўнгги янгиликлар билан ўртоқлашади ва бу билан бизнинг паралимпиячи спортчиларимиз учун фахр-ифтихоримизни янада оширишга хизмат қилади.
Ucell ходимлари юртимиз Паралимпиячилари терма жамоасини шахсий ўрнаклари билан қўллаб-қувватлашга қарор қилиб, ўз тилак ва ниятларини қуйидаги манзилда кўриш мумкин бўлган видеомурожаатларда баён қилдилар:
Ucell компаниясининг Бош директори Тону Грюнбергнинг шарҳи: «Ucell компанияси Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси билан уч йилдан буён яқин ҳамкорлик олиб бораётгани билан фахрланади. Бизни мардлик ва ғалабага интилишга асосланган дўстлик бирлаштиради. Уларнинг мақсад сари интилувчанлиги ва юқори натижаларга эришиш йўлидаги кундалик саъи-ҳаракатлари фаолиятимиз учун ибрат бўлмоқда. Мамлакатимизнинг кўплаб фуқаролари ташаббусимизга қўшилиб, самимий ният ва тилак билдиришлари ва бу билан терма жамоамизни юксак натижалар ва ёрқин ғалабаларга руҳлантиришларига умид қиламиз».
Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси бош котиби Омон Гафуровнинг шарҳи: «Аслида жуда катта ишлар амалга оширилди ва бунинг натижасида юртимиз миллий терма жамоаси XV Паралимпия ўйинларида қуйидаги спорт турларида иштирок этади: дзюдо, енгил атлетика, сузиш, ўқ отиш ва пауэрлифтинг. 2016 йил 30 августда Ўзбекистон делегацияси юртимиз вакиллари, тренерлар ва ўттиз икки нафар паралимпиячи спортчиларимиздан иборат таркибда, ўз маҳоратлари, жасурлигини намойиш қилиш ва Ватан шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун Рио-де-Жанейрога йўл олдилар. Спортчиларимизнинг юқори натижаларни қўлга киритиб, юрт ишончи ҳамда паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшган инсонлар умидларини оқлашларига аминмиз».
«Рио ғалабалари сари биргаликда!» танловида иштирок этиш учун постни белгилаш ва Ucell’нинг Facebook, «Одноклассники» (OK.ru) ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида муаллифлик фотосуратларини Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси спортчиларига самимий тилаклар ва дил изҳорларини илова қилган ҳолда жойлаштириш лозим.
Танлов ғолиблари қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирланадилар ва паралимпиячиларимиз Риодан қайтганларидан сўнг ўтказиладиган табриклаш тадбирларида иштирок этиш имконига эга бўладилар. Танлов ғолиблари энг кўп тўпланган «Ёқди» (Like) белгиларининг миқдорига қараб 2016 йил 16 сентябрга қадар аниқланади. Танловда қатнашиш қоидалари билан ушбу манзилда танишиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида