Германиянинг Sono Motors компанияси кузовига қуёш батареялари ўрнатилган ва вентиляция тизимида лишайниклар бўлган SION электромобилларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи, деб ёзади N+1. Прототипларни ишлаб чиқариш учун маблағни компания Indiegogo краудфандинг платформаси орқали тўплади.
Лойиҳа муаллифлари ҳисоб-китобларига кўра, кузовнинг қуёш батареяси панеллари билан қисман қопланиши ҳам кундузги ҳаракатланиш захирасига бир неча ўнлаб километрларни қўшиши мумкин.
Салоннинг ҳаво фильтри сифатида ишлаб чиқувчилар тирик лишайникдан фойдаланмоқчи — Sono Motors вакиллари фикрича, бундай фильтр самарали бўлиб, ҳеч қандай қўшимча эътиборни талаб қилмайди. Лишайникли фильтрни алмаштириш механизми ҳақида компания сайтида ҳеч нарса дейилмаган.
Ишлаб чиқувчилар краудфандинг ёрдамида тўпланган маблағга SION’нинг бир нечта прототипини яратиб, 2017 йилда тест-драйв уюштирмоқчи.
Изоҳ (0)