АҚШ президентлигига Демократлардан номзод Ҳиллари Клинтон Том Жойнернинг эрталабки радиоэшиттиришида ўз соғлиғи ҳақида кўпроқ маълумот чоп этишини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Докторнинг кўрсатмасига амал қилиб, бир неча кунлик таътил олганимдан ростанам хурсандман. Кўплар шундай қилади», — маълум қилди сиёсатчи.
«Биз тақдим этган ва яна чоп этишни режалаштираётган тиббий ахборот бошқа номзодлар ва президентлар амал қилган стандартларни кўтаради», — қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиллари Клинтон 11 сентябрь терактларига бағишланган мотам маросимида ўзини нохуш ҳис этди ва Калифорния ҳамда Невадага сайловолди сафарларини бекор қилди.
Кейинроқ Клинтоннинг штаби жамоатчиликка унинг саломатлиги ҳақида хабар бермаслик қарори нотўғри бўлганини тан олди.
Изоҳ (0)