• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    КХДР ихтиёрида ростдан ҳам кучли ядровий қурол пайдо бўлдими?

    КХДР ўтган ҳафта ўз тарихидаги энг кучли атом бомбани синовдан ўтказди. Бир томондан, Шимолий Корея томонидан эҳтимолий ядровий таҳдид ҳар доим ташвишга сабаб бўлади (хусусан, Ўзбекистон томони ҳам бунга ўз муносабатини билдирди), бошқа томондан эса КХДРнинг бу уринишлари катта хавотирга арзимайди, деб ҳисобланилади. Meduza нашри мавзу бўйича асосий саволларга жавоб излади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    КХДРда ядровий қурол борлиги ростми?

    Ҳа, КХДРда ядровий қурол бор. Шимолий Корея атом энергияси соҳасидаги дастлабки тадқиқотларни ХХ аср ўрталарида СССРнинг кўмаги билан бошлаган. Пхеньян ўз атом бомбаси борлигини 2006 йил октябрида эълон қилган ва шундан бери бешта синов ўтказди. Кейинроқ КХДР ҳукумати зарур технологияларни Покистондан олгани маълум бўлди.

    КХДР ҳақиқатан ҳам ядровий синовларни ўтказганини бошқа мамлакатлар тасдиқлаган. 9 сентябрь куни Шимолий Корея ўз тарихидаги энг кучли атом бомбани синовдан ўтказгани маълум бўлди. «Интерфакс» агентлигининг «вазиятдан бохабар» манбаси берган маълумотга кўра, бомбанинг қуввати тахминан 10 килотоннага яқин. Монтерей халқаро тадқиқотлар институтидан Жеффри Льюиснинг Reuters’га маълум қилишича, портлаш кучлироқ — камида 20—30 килотоннани ташкил этган. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ 1945 йили Хиросимага ташлаган бомба бу қадар кучли эмас эди.

    КХДРда бошқа мамлакатларга ядровий зарба бериш учун техник имконият борми?

    Буниси номаълум. Гап шундаки, ядровий бомбага эгалик қилиш — бу бир масала, уни нишонга қадар етказиш эса — бутунлай бошқа масала. Ядровий каллакни ракетага ўрнатиш учун заряд етарлича кичкина бўлиши керак. Пхеньяндагиларнинг таъкидлашича, улар ўрта масофаларга мўлжалланган баллистик ракеталарга ядровий каллак ўрнатишни ўрганиб олган ва энди исталган вақтда душманларга зарба бера олади. Бироқ Шимолий Корея — ёпиқ мамлакат ва бошқа давлатларда КХДРнинг бу каби баёнотларини тасдиқлаш ёки рад этиш учун ишончли воситалар йўқ. Шимолий Корея раҳбарлари ўз имкониятларига ҳаддан ортиқ баҳо бериб юбораётган бўлиши ҳам мумкин.

    Бир неча кун аввал Шимолий Корея Rodong таснифидаги, 1000 километр масофани учиб ўта оладиган учта баллистик ракетани учирди. Июнь ойида эса КХДР назарий жиҳатдан 4000 километргача масофани босиб ўта оладиган бошқа бир ракета — Musudan’ни текшириб кўрган эди. Бироқ сўнгги синовлар чоғида ракета атиги 400 метр учиб ўтди, холос.

    Агар Шимолий Корея армияси ўрта масофаларга мўлжалланган ўз ракеталарига ядровий каллакларни ўрнатишни ҳақиқатан ҳам ўрганиб олган, деб ҳисобласак, назарий жиҳатдан улар ўзига қўшни барча мамлакатлар (Россия, Хитой, Жанубий Корея, эҳтимол, Япония)га зарба бера олади. Бироқ, биринчидан, бу ахборот тасдиқланмаган, иккинчидан, ядровий каллакли баллистик ракетани — у нишонга етиб бормай портлаб кетмаслиги учун — муваффақиятли учириш ва тўғри йўналтиришни ҳам билиш керак.

    КХДРнинг ядровий синовлари — бошқа мамлакатлардан озиқ-овқат ёрдами олиш йўлидаги бир алдамчи ҳаракат эканлиги ростми?

    Йўқ. 2012 йил февралида Шимолий Корея раҳбарияти АҚШнинг озиқ-овқат ёрдами эвазига синовларни тўхтатишини маълум қилган эди, бироқ орадан икки ой ўтиб, навбатдаги ракетани учириб, келишувни йўққа чиқарган. 2016 йил апрелида Пхеньян бошқа шартларни илгари сурди ва улар озиқ-овқат ёрдами билан боғлиқ эмасди — ўшанда, агар АҚШ Жанубий Кореяни қўллаб-қувватлашни тўхтаца, КХДР ядровий синовларни тўхтатишга тайёрлигини билдирган эди.

    Экспертларнинг кўпчилиги ядровий синовларни урушга тайёргарлик сифатида баҳоламаслик керак, дейди — бу кўпроқ қўшни давлатлар ва АҚШга сиёсий босим ўтказишнинг кескин услуби. Россия Фанлар Академияси Узоқ Шарқ институти Корея тадқиқотлари маркази етакчи илмий ходими Константин Асмоловнинг Meduza’га айтишича, КХДР диктатори Ким Чен Инга уруш керак эмас, бироқ минтақада ҳарбий синовлар ва машғулотлар сони қанчалик кўп бўлса, томонларнинг эҳтиётсизлиги билан бошланиши мумкин бўлган низо эҳтимоли ҳам шунчалик ошиб бораверади.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    15.09.2016, 11:34   Изоҳ (0)   19654
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Террорчиларга бериладиган зарбаларни Женевадаги Россия-Америка маркази мувофиқлаштиради

    15.09.2016, 11:29

    Tesla компанияси нефть фирмаси молия директорини ўзини Илон Маск деб кўрсатишга уринишда айблади

    15.09.2016, 11:02

    Ҳиндистон Афғонистонни қўллаб-қуватлаш ва ривожлантириш учун 1 млрд доллар ажратиши маълум қилинди

    15.09.2016, 10:54

    Россия ва Эрон Женевада тез орада Суриядаги томонлар ўртасида музокаралар ўтказилишини ёқлади

    15.09.2016, 10:13

    БМТ бош котиби Россия ва АҚШни Сурияда томонларнинг кўмак етказиб бериш борасида ҳамкорлигига эришишга чақирди

    15.09.2016, 10:00

    АҚШ Ироққа 180 млн доллар гуманитар ёрдам беради

    15.09.2016, 09:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.