АҚШ ва Исроил Вашингтон томонидан Тель-Авивга 10 йил давомида 38 миллиард доллар миқдоридаги ҳарбий ёрдам кўрсатилиши юзасидан якуний келишувга эришди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Reuters агентлиги ахборотига кўра, мазкур ҳужжат яқин орада имзоланиши кутилмоқда.
Ушбу келишув йилига камида 3,8 миллиард доллар ажратилишини кўзда тутади (амалдаги шартнома бўйича йиллик ёрдам ҳажми 3,1 миллиард доллардан иборат).
Аслида Исроил буни 4,5 миллиард доллардан кўпроққа оширишни сўраган эди. Шундай бўлса-да, эришилган битим рекорд даражада ҳисобланади — АҚШ дунёнинг бирор давлатига бунчалик катта ҳажмда ҳарбий ёрдам кўрсатмаган.
Исроил келишув юзасидан музокаралар чоғида АҚШга ён беришига ҳам тўғри келди. Хусусан, ҳар йили ажратиладиганларидан ташқари Конгрессдан қўшимча маблағ сўрамаслик, шунингдек, бериладиган маблағнинг бир қисмини АҚШ ҳарбий техникаси ўрнига маҳаллий қурол-яроғ учун сарфлаш кабиларни қайд этиб ўтиш мумкин.
Музокаралар чоғида томонлар ўртасида Фаластин масаласида зиддият кузатилгани ҳам билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)