Владивостокдаги Шимолий Корея бош консуллиги вакиллари Приморье губернатори ўринбосари билан ишчи учрашуви чоғида минтақадаги тошқин оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Чиндан ҳам бош консул Им Чхон Ир меҳнат бригадаларимизни сафарбар этишга тайёр эканлигимизни билдирди. Бу ҳудудларимиз ўртасидаги мустаҳкам муносабатлардан далолат беради. Приморье ўлкасига офат етказган зиённи бартараф этишда кўмак бериш усулларини ахтаришда давом этамиз», — дея таъкидлади КХДР ТИВ учинчи департаменти директори О Синг Хо.
Россиянинг Приморье ўлкасида «Лайонрок» тўфони ёпирилганидан сўнг сув остида қолган уйларидан салкам минг киши эвакуация қилинди. Улар 2017 йил 1 сентябри, расмийлар тиклаш ишларини якунлагунга қадар вақтинчалик жойлаштириш пунктларида қолиши билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Кореянинг ўзида «Лайонрок» тўфонидан кейинги тошқинлар оқибатида 133 киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)