Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) махсус хизматлари Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги Хитой элчихонаси яқинида юз берган терактга келиб чиқиши Тожикистон, Хитой ва Россияга тақаладиган шахслар алоқадор эканлигини аниқлади. Бу ҳақда Олмаотада Россия федерал хавфсизлик хизмати директорининг биринчи ўринбосари, армия генерали Сергей Смирнов маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
«Бишкекдаги терактга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича ишлар ШҲТ махсус хизматлари билан ҳамкорликда давом эттирилмоқда. Бу ишда Тожикистон, Хитой ва Россия излари кўринмоқда», —дея таъкидлади Смирнов.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитойнинг Бишкекдаги элчихонасида теракт амалга оширган худкушнинг шахси аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)