Туркия адлия вазирлиги АҚШ расмийларига Фатҳуллоҳ Гуленни вақтинчалик ҳибсга олиш бўйича сўров жўнатди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Anadolu агентлигига кўра, сўровда «тўнтаришга уринишни амалга ошириш ҳақида кўрсатма бергани ва исёнга раҳбарлик қилгани» учун Гуленни қамоққа олиш талаб этилган. Шу тариқа вазирлик АҚШга вақтинчалик ҳибс ҳақидаги биринчи сўровни жўнатди.
Маълумот учун, шундай ҳужжат тайёрланаётгани ҳақида 13 августда, Истанбул бош прокуратураси АҚШ расмийлари учун ҳужжат имзолаб, келишиш ва АҚШга юбориш учун мамлакат адлия вазирлигига берганида маълум бўлганди.
Изоҳ (0)