Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси раисининг ўринбосари Ли Су Ён япониялик депутат Антонио Иноки билан учрашуви чоғида КХДРнинг бешинчи ядро синови АҚШга қарши қаратилганини билдирди. Бу ҳақда Kyodo манбаларига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Инокининг таъкидлашича, Ли Су Ён «Ушбу синовдан кўзда тутилган мақсад Япония эмас. Ядро дастурининг ривожланиши АҚШга қарши қаратилган» дея маълум қилган.
Агентликка кўра, Иноки ва Ли Су Ённинг учрашуви 1,5 соат атрофида давом этди. Суҳбат чоғи Шимолий Корея томони ядро қуролини биринчи бўлиб қўлламаслик тамойилига содиқ қолишига ҳам ишонтирган.
Изоҳ (0)