Жеймс Вулси АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича бош маслаҳатчиси бўлади. Бу ҳақда миллиардернинг сайловолди штабига таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Вулси Трампнинг АҚШ қўшинлари кадрлар салоҳиятини кенгайтириш ва Пентагоннинг бюджетдан молиялаштирилишидаги чекловларни бекор қилиш ҳақидаги ғояларини қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, Вулси Трампнинг Мексика ва диний озчилик — мусулмонларга муносабат борасидаги фикрларига қўшилмаслигини билдирди.
Маълумот учун, дипломатлик фаолиятини ўтган асрнинг 60-йиллари охирида бошлаган Вулси 1993—1995 йилларда Марказий разведка бошқармасини (МРБ) бошқарган.
Изоҳ (0)