Сурия армияси Исроил ҳарбий самолёти ва учувчисиз учиш қурилмасини уриб туширганини маълум қилди. Ҳодиса Исроил Сурия жанубида мамлакат қўшинлари марраларига ҳужум уюштирганидан сўнг рўй бергани билдирилмоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
SANA агентлиги самолёт 13 сентябрь, сешанба кунига ўтар кечаси Исроил билан чегарадаги Голан тепаликларида жойлашган Ал-Кунейтра шаҳрида ўққа тутилгани, натижада ҳаво кемаси ва дрон уриб туширилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил авиацияси Голан тепаликларида Сурия ҳудудидан учирилган снаряд портлаганидан сўнг мазкур мамлакат ҳукумат кучлари марраларига зарбалар бераётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)