Жанубий Корея КХДР томонидан ядро фитналарига тайёргарликни кучайтириб боради. Бу ҳақда мамлакат президенти Пак Кин Хе ҳукумат йиғилиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
«Сеул Шимолий Кореяга нисбатан самаралироқ ҳаракатларни амалга оширади. Агар КХДР ядро каллакли ракеталар учирилишини амалга оширса, биз Шимолий Корея тузумига барҳам берамиз», — дея таъкидлади давлат раҳбари.
Пак Кин Хе яна бир бор мамлакатда АҚШнинг баллистик ракеталарни тутиб қолишга қодир THAAD мажмуини жойлаштириш зарурлигини уқтириб ўтди. Президентга кўра, уни «жойлаштиришдан воз кечилиши Жанубий Кореяни КХДР омммавий қирғин қуроли олдида ожиз бўлиб қолишига олиб келади».
Изоҳ (0)