Теҳрон 10 сентябрь, шанба куни Эрон чегарасига бевосита яқин масофадан учиб ўтган Американинг иккита разведкачи самолётини уриб туширишни айтиб таҳдид қилди. Бу ҳақда Fox News телеканали мудофаа соҳасидаги уч нафар манбасига таяниб маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Телеканал маълумотларига кўра, 10 сентябрь куни бортида тўққиз киши бўлган P-8 Poseidon ва 24 кишилик экипажи бўлган EP-8 Eries самолётлари Эрон соҳилларидан 13 миль узоқликда учиб ўтди (давлатнинг ҳудудий сувлари эса қирғоқдан 12 денгиз мили масофадан бошланади).
Парвоз чоғида эронлик ҳарбийлар радио орқали америкаликларга улар уриб туширилиши мумкинлигини маълум қилган. Учувчилар огоҳлантиришларга эътибор бермай, халқаро ҳаво ҳудудида, Эрон ҳудудига жуда яқин масофада, учишда давом этган.
Америкалик ҳарбийлар Теҳроннинг хатти-ҳаракатларини «нопрофессионал» деб ҳисобласа-да, Вашингтондагилар Эроннинг позицияси хавф туғдирган-туғдирмаганига амин эмас, чунки ушбу туманда ракетага қарши мудофаа қурилмалари кўринмаган.
Изоҳ (0)