Қўшма Штатлар президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон номзодини қайтариб олган тақдирда, АҚШ вице-президенти Жо Байден ёки сенатор Берни Сандерс сайлов жараёнига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда The Daily Telegraph манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Агар у шундай қарор қилса, Жо Байден ва Берни Сандерс унинг ўрнига энг яққол номзод бўлади. Бунинг учун Клинтоннинг ўзи шундай қарор қилиши керак, ҳозирча у бундай тўхтамга келгани йўқ. Фавқулодда ҳолатда янги номзодни танлаш Демократлар партияси миллий қўмитасига боғлиқ», — дея маълум қилади нашр.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиллари Клинтон 11 сентябрь терактларига бағишланган мотам маросимида ўзини нохуш ҳис этди ва Калифорния ҳамда Невадага сайловолди сафарларини бекор қилди.
Изоҳ (0)