Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бутун дунё мусулмонларини Қурбон ҳайити билан ўн хил тилда, жумладан, рус тилида ҳам табриклади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
«Бутун ислом дунёсини Қурбон ҳайити билан қутлайман ва ушбу байрам бутун инсониятга тинчлик, эзгулик ва соғ-саломатлик олиб келишини тилайман», — деб ёзди Эрдўғон ўз Twitter’ида.
Шунга ўхшаш қутловлар унинг саҳифасига турк, араб, озарбайжон, босния, инглиз, француз, немис, шунингдек, икки хил курд тилларида жойланди.
Поздравляю весь исламский мир с праздником Курбан-байрам и желаю, чтобы этот праздник принес всему человечеству мир, добро и благополучие!
— Recep Tayyip Erdoğan (@RTErdogan) September 12, 2016
Изоҳ (0)