Хитойнинг ҳукмрон коммунистик партияси Тяньцзинь шаҳри мэри коррупцияда гумон қилинаётганини, бунинг юзасидан текширув олиб борилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Партия ахлоқ-одоб назорати бўйича марказий комиссияси ўз баёнотида Хуань Сингога қўйилган айблар юзасидан текширув олиб борилаётганини маълум қилди.
«У тартиб-қоидани жиддий тарзда бузганликда гумон қилинмоқда», — дейилади баёнотда.
Синго 2008 йилдан бери Тяньцзинь мэри лавозимида ишлайди.
Изоҳ (0)