Сурия шимолида ИШИД экстремистик гуруҳи томонидан Туркия ҳарбий кучларига тегишли танкка ҳужум қилиниши оқибатида уч нафар ҳарбий ҳалок бўлди, яна бири яраланди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Аввалроқ Туркия ҲҲК ИШИД томонидан фойдаланилган тўртта бинони йўқ қилганди.
Туркия 24 август куни Сурия шимолида «Фрот қалқони» номли операцияни бошлаган эди. Операциянинг мақсадларидан бири ИШИД ва Курдистон ишчи партиясига қарши курашишдан иборат. Сентябрь ойи бошидан буён Туркия ҳукумати 6 ҳарбийнинг ҳалок бўлгани, 9 нафари эса жароҳатлангани ҳақида маълум қилди.
3 сентябрь куни Туркия қўшинлари операция ҳудудини кенгайтириб, яна битта танклар колоннаси ва оғир артиллерияни олиб кирди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)