Бағдод шарқидаги савдо марказида юз берган портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 40 дан ортиқ одам тан жароҳати олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Reuters ахборот агентлиги хабарига кўра, Ироқ Нефть вазирлиги қаршисидаги савдо маркази олдида бомба ўрнатилган автомобиль портлатиб юборилган.
Ҳозирча минтақадаги ҳеч бир террорчи гуруҳ мазкур қўпорувчилик ҳаракати учун жавобгарликни ўз зиммасига олганича йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)